Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини ўрганиши юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди 

Image_tadbir: 

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқдан келиб чиқиб,  шаҳримизда ҳам ҳоким раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилди.
Бугун шаҳар тиббиёт бирлашмасида  ишчи гуруҳи аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров ишчи гуруҳнинг вазифаси, тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлими фаолиятини танқидий  ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш  юзасидан ҳудудий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида сўз юритди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM