ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМ ВА АҲИЛ БЎЛСА ДАВЛАТ ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ

Шу кунларда шаҳримиздаги маҳаллаларда 15 май -"Халқаро оила куни"га бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бугун “Дамариқ” маҳалласида бўлиб ўтган "Мустаҳкам оила -жамият таянчи” деб номланган давра суҳбати ҳам сермазмун бўлди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда маҳалладаги ибратли оилалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Ҳ.Шодиева ҳамда Ш.Кучкаровалар бугун юртимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мустаҳкамлиги, тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга жуда катта эътибор қаратилаётгани, шунга муносиб равишда оиланинг ҳар бир аъзоси ўз мажбурияти ва бурчларини билиши ва унга амал қилиши, айниқса, оиланинг ёши катта аъзолари оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришда ибрат бўлишлари лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг сўзга чиққан ёши улуғ онахонлар ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бунда оила аъзоларининг ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи-қизлар томонидан оиладаги қайнона ва келин муносабатлари акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Маҳаллаларда тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM