МАТОНАТИ ВА ДОВЮРАКЛИГИ БИЗГА ИБРАТ

Момоларимизнинг оила тутишдаги ва фарзанд тарбиясидаги ҳаёт йўллари бизга ибрат бўлиб келган. Ўзининг матонат ва довюраклиги билан турли ҳаёт машаққатларини енгиб ўтган бувисининг ибратли ҳаётини Ўзбекистон “Адолат”СДП шаҳар кенгаши раиси Д.Хасанова шундай хотирлайди.

-Бувим Эрка Нурхонова 18 ёшида онасидан ажралиб, отаси Нурхон Тўхтаев қўлида тарбия топди. 7 нафар ука ва сингилларига бош бўлди. У 1939 йилда 9 синфни тугатиб, ўз фаолиятини Рахима Исломова номли колхозда бошлади. Эрка Нурхонова шу колхозда уруғлик пахта ҳосили етиштириш бўйича юқори натижа- ҳар гектар ердан 79 центнердан ҳосил олиб, ҳалол ва садоқат билан хизмат қилди.

Оила қурди, аммо 1941-1945 йиллар ёвуз фашистлар Германиясига қарши урушга биринчилардан бўлиб жангга отланган Эрка Нурхонованинг турмуш ўртоғи Усмон  Ғаниев Берлинда бўлган жанггларда қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Фарзанди билан ёлғиз қолгач, қанчалик оғир бўлмасин ҳаётнинг беаёв синовларига дош берди. Фарзанд тарбияси, набира-ю, эваралар қуршовида сўнгги нафасигача турмуш ўртоғига садоқат билан яшаб,  95 ёшида оламдан ўтди.

Бувижонимнинг эл-юрт олдидаги эзгу ва фидокорона меҳнатлари муносиб тақдирланди. Шахсан муҳтарам юртбошимиз томонидан меҳнатлари эътироф этилиб,  “Жасорат”, “Шухрат” медаллари билан тақдирландилар.

Халқига, оиласига садоқатли бўлиб, фарзандлари, набираларига умрини бағишлаган, матонатли ва довюрак, Эрка Нурхонованинг набираси эканлигимдан фахрланама. Шаҳримизда Рахима Исломова, Шахрибону Рахматова, Ҳабиба Муқимова, Солиҳа Ражабова, Мукаррама Мирзаева сингари  “Оқила аёллар” сони кўпаяверсин.                                                                                         

Ҳақиқатдан ҳам мана шундай садоқатли, сабр ва матонатли оналаримизнинг ҳаёт йўлларини ҳар қанча ибрат қилиб кўрсатсак арзийди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.  

 

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM