ҚАҲРАМОНЛАР ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ

Ўз жонини Ватан осойишталиги ва сарҳадларимиз тинчлиги йўлида қурбон қилган йигитларнинг куч ва саботлари биз учун доим ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсоли бўлиб қолади.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова каттақўрғонлик ана шундай жасорат тимсоли бўлган қаҳрамонларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Дастлаб Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидаги жанговор ҳаракатларда иштирок этиб мардларча ҳалок бўлган ҳамшаҳримиз, “Жасорат” медали соҳиби Улуғбек Барноевнинг хонадонида бўлиб, унинг хотирасини ёдга олдилар. Суҳбат давомида қаҳрамоннинг ёшлик даври, ҳарбийликка бўлган қизиқиши ва ажойиб инсонийлик ҳислатлари ҳақида гапирилди. 

Шундан сўнг ҳамшаҳарларимиз Баҳром Эргашев ҳамда Жамшид Расуловларнинг хонадонларида ҳам бўлдилар ва уларнинг кўрсатган мардлик, жасоратлари ҳақида суҳбатлашдилар. 

Ташриф давомида байрам совғалари тақдим этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM