ТАДБИР КЎТАРИНКИ РУХДА ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси шаҳар филиали ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ёш тадбиркорлар ҳамкорликда 3 декабрь “Ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шаҳардаги 5-сон махсус ёрдамчи мактаб интернатининг 180 нафарга яқин болаларига меҳр улашиш учун байрам дастурхони ёзилди ҳамда меҳрли совғалар акцияси ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.Хашимов болаларга сиҳат-саломатлик тилаб, келгусида ўқишлари ҳамда ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини билдириб ўтди.

Ёшлар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларни ҳушнуд қилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM