ШАҲАР ДРАМА ТЕАТРИДА ВАТАННИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ҳарбий қисм офицерлари, сержант ва аскарлари, фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни шаҳар ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Дониёр Жамолов кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг сўзга чиққан шаҳар ҳокими в.в.б Бегзод Сайипов тадбир иштирокчиларини Ватан ҳимоячилари куни байрами билан қизғин қутлар экан, сўнгги йилларда Қуролли кучлар тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва бунинг натижасида халқимизнинг ҳақиқий таянчига айланган миллий армиямизнинг қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бораётганлиги, мудофаа ва Қуролли кучларни ислоҳ қилиш борасида белгиланган вазифаларни изчил амалга оширилиши Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда шунингдек, тинчлигимиз ва фаровон ҳаётимизни, хавфсизлигимизни таъминлаётган шаҳар ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг шарафли ва машаққатли хизматлари муносиб эътироф этилди. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳамда Ватан олдидаги бурчини шараф билан адо этаётган 10 нафар ҳарбий хизматчи, ҳабий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига, 15 нафар фахрийлар шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари ҳамда ҳарбий қисм ўқув моддий техник базасини ривожлантириш мақсадида 4 та телевизор ва 2 та компьютер жамланмаси билан тақдирландилар.

Шунингдек, 67 нафар ҳарбий хизматчилар Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги кўкрак нишони, 4 нафар офицер ва сержантларга Мудофаа вазирлигининг кўкрак ва эсдалик нишонлари ҳамда 4 нафар ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

Тадбир Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар остида давом этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM