ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 48 СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияда дастлаб кун тартибидаги биринчи масала бўйича Каттақўрғон шаҳрида 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайиповнинг ҳисоботи эшитилди.

-2021 йилда хизматлар ҳажми 391,0 млрд.сўм, ўсиш суръати 117 фоиз бўлиши кутиляпти. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 4,2 млн.сўм ни ташкил этмоқда. Ҳудудда хизматлар соҳасида савдо, транспорт  ҳамда молиявий хизмат турларининг улуши юқори.

2022 йилда хизматлар ҳажмини 651,0 млрд.сўмга етказиб, ўсиш суръатини 150 фоизга чиқаришни режа қилиб олдик.

Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 4,2 млн.сўмдан 5,9 млн.сўмга етказиш чоралари кўрилади.

Каттақўрғон шаҳрининг хизматлар соҳасида асосий драйвер йўналишлари савдо, транспорт ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш (IT-соҳаси) этиб белгилаб олинди. Мазкур йўналишларни ривожлантириш орқали хизматлар соҳасида ижобий натижаларга эришиш кўзда тутилган. Бунда хизматлар соҳаси 13 та йўналиши бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларни маҳаллабай ишлаган ҳолда бажариш чоралари кўрилишини таъкидлади Б.Сайипов ўз сўзида.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича, яъни Суд органлари фаолиятининг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси Т.Курбанов, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси А.Абдураззаков ҳамда туманлараро иқтисодий суди раиси Й.Норбековнинг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотлари депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM