НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги ўқув соати ўтказилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим сиёсий хабарлар билан кенг хабардор қилиш юзасидан бўлиб ўтган маънавий- маърифий ўқув соатида ҳокимлик аппарат ходимлари иштирок этдилар.

Ўқув соати давомида тизимда ижро интизоми ҳамда меҳнат интизомини яхшилаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди. Ишларни ташкил этишда тегишли ҳужжатларни юритиш бўйича тушунчалар берилди.

Ўқув соатида шаҳар ҳокимлиги касаба уюшмаси раиси Ж.Носировнинг 2021 йил давомида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, касаба уюшмаси раислигига шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова сайланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM