САЛОМАТЛИК - СИҲАТ БОЙЛИК

Аҳоли саломатлигини сақлашда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг аҳамияти катта. Шу Айнан шу мақсадда шаҳар ҳокимлиги,  кўп тармоқли  марказий поликлиника ва бошқа ҳамкор ташкилотлар  иштирокида “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари”  тадбири ўтказилди.

Тадбир бир вақтнинг ўзида икки жойда ташкил қилинди. Жумладан, тадбирнинг биринчи қисмида шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида фуқаролар 9 та ихтисослик жумладан, хирург, терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, уролог, офтальмолог, акушер гнеколог, травматолог йўналишлари бўйича ва УТТ, ЭКГ, лаборатория текширувларидан иборат тиббий кўрикдан  ўтказилди. Шунингдек, ётоқдаги беморлар ва ногиронлар учун уйда кўчма бригадалар ёрдамида тиббий кўрик ташкил этилди ва барча аниқланган беморлар, “Д” назоратидаги беморларни соғломлаштириш режалари тузилиб, муҳтожларга стационар даволаниш учун  йўлланма ва ордерлар берилди. 

Тадбирнинг иккинчи қисми шаҳар истироҳат боғида давом этди ва бу ерда шаҳримиз фуқаролари учун “Саломатлик шаҳарчаси”, “Оналар мактаби”, саломатлик индекцини аниқлаш бўйича эндокринолог қабули, алкоголизм ва наркоманияга қарши ташвиқот гуруҳи, тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

“Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” давом этади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM