Маҳалла билан ҳамнафас

O‘zLiDeP шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари  “Навбаҳор” ва “Дўстлик”МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди.

Айтиш жоизки, мазкур маҳалла Президентимиз ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, у ерда аҳоли хонадонларининг уйлари таъмирланмоқда, ободончилик ишлари қизғин.

Партия фаоллари ҳар иккала маҳаллалардаги 83та хонадонларга бевосита кириб боришди. Учрашувлар жараёнида аҳолини тобора яқинлашиб келаётган “энг улуғ ва  энг азиз” байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этиляпди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу дастурларнинг ҳаётий жиҳатлари оддий, содда тилда тушунтириб бериляпди.

Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиб бериш мақсадида аҳолига O‘zLiDeP кўмагида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган Жамғарма ҳисобидан 7 фоизлик имтиёзли кредит   берилиши маълум қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM