ГУЛДЕК ОИЛАНИНГ БУЗИЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ!

Image_tadbir: 

Оила муқаддас. Унинг муқаддаслиги ва азизлиги шундаки, ушбу қутлуғ даргоҳда инсон дунёга келади, тарбия олади ва вояга етади. Шундай экан, ушбу муқаддас масканни мустаҳкамлаш, уни асраш оиланинг ҳар бир аъзосининг вазифаси ва бурчидир. Буни фақат дилдан ҳис қилиш керак. Афсуски, бугун, орамизда ана шу ҳақиқатни тушунмайдиган ёки уни тан олмайдиган айрим инсонлар сабаб гулдек оилалар ажрим ёқасига келиб қоляпти.

 Жумадан, фарзандини бахтли қиламан деган айрим ота-оналар ўзлари билиб-билмай уларнинг бахтсизлигига сабаб бўлиб қолмоқда.  

Шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар кенгаши томонидан мана шундай ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлаш, уларни яраштириш жараёнида бундай ҳоллар яққол кўзга ташланмоқда.

-Аксарият ҳолларда ажрим ёқасидаги оилалар билан суҳбат давомида ажримга учинчи шахслар, яъни ота-оналарнинг ноўрин ёш оилалар ҳаётига аралашиши, янги келинни янги оилага кўниктириш ўрнига ҳадеб она уйига кетиши, арзимаган нарсалар учун жанжалларга сабабчи бўлаётганини кўряпмиз. Албатта, бу борада теишли ташкилотлар ҳамкорлигида  ёшлар билан бирга ота-оналар билан ҳам тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Истардикки ҳаётий тажрибага эга бўлган ота-оналар янги оилани мустаҳкамлигини таъминлашдаги бурч ва масъулиятларини ўзлари ҳам тушунишларини ва буни фарзандларига ҳам тарғиб қилсалар мақсадга мувофиқ бўларди,- дйди шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM