5 НАФАР ШАХС ШАРТЛИ ОЗОД ЭТИЛДИ

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида сайёр суд ташкил этилди. 

Унда 45 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этдилар. Сайёр суд давомида озодликни чеклаш жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётган бир нафар шахснинг  ўталмай колган 4 йил 11 ой жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 

5 нафар тузалиш йўлига ўтган, қилган ишидан пушаймон бўлган назорат остидаги шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM