САИДА РАМЕТОВА КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР ҲУЗУРИДА

Куни кеча шаҳримиздаги драма театрда халқимизнинг севимли актрисаларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, шаҳримиздаги маҳаллалар, таълим ходимлари, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар иштирок этди.

Дастлаб, тадбир иштирокчилари Саида Раметованинг ҳаёти ва ижоди билан танишдилар. Ўзи ҳақида гапирар экан ижодкор унинг ҳаётида яқинлари ва дўстларининг ўрни ҳақида, бугунга қадар эришган муваффақиятларининг сирлари ҳақида гапирди ва мухлисларининг унинг ижодига бўлган меҳри ва муҳаббати янада сермазмун ижод қилишга куч беришини алоҳида таъкидлади.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун мамлакатимиздаги санъат ва маданият соҳасидаги ислоҳотлар, ижод аҳли учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида, шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда самарали ижод қилаётган халқимизнинг севимли санъаткори Саида Раметованинг бугун Каттақўрғон шаҳрида ҳам ўз мухлислари борлигини таъкидлади ва санъаткорнинг келгусидаги ижодий фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Саида Раметова ижросидаги қўшиқлар, унинг талқинидаги роллардан парчаларни томоша қилдилар.Учрашув барчада илиқ таассурот қолдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM