ШАҲАР ҲОКИМИ  7  МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БЎЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар натижасида ижтимоий соҳа объектларининг қиёфаси тубдан ўзгариб замонавий қиёфа акс этмоқда.

Жумладан, шаҳримиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида бугун болажонларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди десак, муболаға бўлмайди.

Бугун 7 мактабгача таълим ташкилотида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова таълим масканидаги шарт-шароитлар билан танишди.

Болажонлар билан самимий суҳбатлашди.

Шунингдек, таълим муассасаси ошхонасидаги  шароитларни ҳам кўздан кечирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM