“LUCKY СHILDREN” МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА 3 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Яқинда Тошкент шаҳрида АҚШнинг “Mathleague” халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Иқтидорли ёш математиклар ўртасидаги ушбу танловда шаҳримиздаги “Lucky Сhildren” мактаби ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Халқаро олимпиада натижаларига кўра ўқувчилар битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритдилар.

 

-Аввало, биз мана ша халқаро олимпиадада иштирок этганимиздан мамнунмиз. Ўқувчиларимиз энди февраль ойида бўлиб ўтадиган иккинчи турга тайёргарлик кўрмоқдалар. Албатта, унда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблар сонини янада оширишни мақсад қилдик,- дейди мактаб директори М.Тоирова.

 

Ўқувчиларнинг халқаро олимпиадаларда иштирок этишлари халқаро тажрибаларни ўрганиш билан бирга уларни мантиқий фикрлаши, муаммоларга тезкорлик билан ечим топиш, кенг дунёқарашни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM