ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шаҳардаги “Кўнжипай” МФЙ йиғинида хотин-қизлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, хотин-қизларимизнинг ўз ўрни, ҳамда мавқеини ошириш ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, шаҳар ҳокими муовини Феруза Рахимова, шаҳар ФХДЁ бўлими мудираси Ситора Рашидова қатнашиб, оила мустаҳкамлиги, аёл маънавияти, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида қизғин бахс мунозара бўлиб ўтди. Маҳаллада яшовчи Равшановлар хонадонида бўлган давра иштирокчилари ушбу ибратли хонадоннинг фарзандлари, неваралари ўрнак олса арзийдиган баркамол жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб етишишига гувоҳ бўлишди. Зеро, шу хонадонга тарбияланаётган жажжи Жасмина Асраева чиройли овози билан мақом йўналишида ашулалар айтиши билан бирга чиройли шеърлар машқ қилиши ҳам хайратли. Ушбу давра суҳбатининг маҳаллаларда тез-тез бўлиб туриши жамиятимиз учун ҳам тинч фаравон оилалар кўпайишининг бир исботидир.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM