“ҚОРИРАВОТ” МАҲАЛЛАСИДА ШАҲАР ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида шаҳар прокуратураси раҳбарияти томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов раҳбарлигидаги 2-секторга қарашли “Қориравот” маҳалласида бўлиб ўтган қабулда 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Жумладан, қабул давомида фуқаролардан сув, электр, газ таъминоти, соғлигини тиклаш, кредит ва бошқа масалалар юзасидан тушган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш бўйича соғлиқни сақлаш, банк, электр, газ тармоқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Фуқароларнинг айрим мурожаатлари бўйича қонуний тушунчалар берилди ва муддат талаб қиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM