ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БЕРМАНГ!

Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳалар юзасидан Давлат грантлари ажратиш учун танловлар эълон қилинмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар ана шу мавзуга бағишланди. Унда шаҳар ҳокимлиги, шаҳримиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди бош мутахассиси Фотех Рахматов ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Шоим Кенжаевлар эълон қилинаётган танловларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Шунингдек, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ёшларнинг инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш орқали уларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4-тур танлови ҳамда “Миллатлараро бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 5-тур танловлари ҳақида, унда иштирок этиш тартиби ва лойиҳалар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.

Семинарда яқинда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда иштирок этиб 40 миллион грант ютиб олган шаҳар ижтимоий-ҳуқуқий хизмат маркази раҳбари Ж.Носиров сузга чиқди ва марказ томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида гапирди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM