ОИЛАВИЙ АЖРИМ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Маҳаллалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлаш, оилалардаги ажримларни олдини олишда, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишда мутасадди ташкилотлар, маҳалла вакиллари томонидан олиб бориладиган тушунтириш ишлари, давра суҳбатларининг аҳамияти катта.

Яқинда шаҳримиздаги “Ноқис” маҳалласида ана шундай учрашувлардан бири ўтказилди. Унда шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова, шаҳар ИИБ ХПБ Хотин-кизлар масалалари бўйича катта инспектор З.Ахатова ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Унда сўз олганлар жамиятнинг асосий бўғини бўлган оиланинг муқаддаслиги,  оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда оилада аёлнинг ўрни, вазифалари ҳақида, оиланинг ажрим ёқасига олиб келувчи сабаблар ва уларни олдини олишда маҳалла, жамоатчилик, кексаларнинг ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Йиғилиш иштирокчилари ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM