ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ “ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ” ГА БАҒИШЛАНДИ

11 октябрь – “Халқаро қизлар куни” муносабати билан шаҳримизда ҳам ўқувчи-қизлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Куни кеча ушбу тадбирлар доирасида шаҳримиздаги Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали талаба-қизлари турар жойида сана муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова, ҳоким ўринбосари А.Ибрагимов, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси раҳбари Ф.Наджимов, шаҳар ИИБ ХПБ Хотин-кизлар масалалари бўйича катта инспектори З.Ахатовалар иштирок этдилар.

Дастлаб тадбир иштирокчилари талабалар турар жойида, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан уларнинг фикрларини тингладилар.

Сўзга чиққан талаба қизлар бугун уларнинг ўқишлари ва яшашлари учун яратилган имкониятлар ҳақида гапирар эканлар, улардан доимий равишда хабар олиб турган шаҳар ҳокимлиги вакилларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Қолаверса бугун аёл киши ҳокимлик қилаётган шаҳарда таҳсил олаётганликларидан мамнунликларини, хотин-қиз раҳбар сифатида шаҳар ҳокимининг ташаббускорлиги, камтарлиги ва фаоллиги қизларга янада куч ва шижоат бераётганлигини, албатта бу келажакда уларни етук мутахассис бўлиб етишишларига жуда катта ёрдам беришини алоҳида таъкидладилар.    

Шунингдек, талаба қизлар ўзларининг иқтидорларини ҳам намойиш этдилар.

Тадбир иштирокчилари Абу Али Ибн Сино Жамоатчилик саломатлик техникуми ўқувчи-қизлари билан ҳам суҳбатлашдилар.

Қизларни байрам билан муборакбод этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM