ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Мактаблардаги умумтаълим фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг 2-(туман, шаҳар) босқичи бошланди.

Шу муносабат билан куни кеча шаҳримиздаги 14 ИДУМ да математика фани бўйича бўлиб ўтган олимпиадада шаффофлик таъминланди. Ўқувчиларнинг тестларни топшириш жараёнини кузатув камералари орқали кузатиш имкони яратилди.

Фан олимпиадасида 56 нафар ёш математиклар иштирок этдилар.

11-18 октябрь кунларида ўқувчи-ёшлар она тили, биология, география ва бошқа умумтаълим фанлардан ҳам билимларини синайдилар.

Энг иқтидорли ва билимли ёшлар натижалар орқали танлаб олинади ва вилоят босқичида қатнашадилар.

Барча ўқувчи-ёшларга муваффақиятлар тилаймиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM