САЙЁҲЛАР “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ”ДА

Куни кеча шаҳримиздаги “Нуронийлар маскани”га чет эллик икки саёҳатчи ташриф буюрди. Германия-Япония, Аляска-Патагония (Аргентина) йўналиши бўйича йўлга чиққан франциялик 27 ёшли сайёҳ Артур Деслаукс велосипедда 3 йилдан буён 45000 км йўл босиб дунёнинг 40 та мамлакатида бўлган. Унинг шериги, 27 ёшли англиялик сайёҳ Эллиот Морган ҳам Англия, Хитой, Австралия, АҚШ йўналиши бўйича 1,5 йилдан буён дунёнинг 28 давлатида бўлди.

Сайёҳларнинг айтишича уларга шаҳримиз жуда ёққан, айниқса инсонларнинг меҳмондўстлиги, нозу-неъматлар, ичимлик сувимиз манзур бўлган. Қозонда дамланган мазали ош эса улар кўнглида анча вақтгача сақланиб қолиши аниқ. Саёҳатчиларни очиқ чеҳра билан кузатган “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Ш.Турдиев бошчилигидаги нуронийлар уларнинг кейинги манзиллардаги сафарлари бехатар ва мароқли бўлишини тилаб қолдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM