АҲОЛИ ЙЎЛЛАРНИНГ ТЕКИС ВА РАВОН БЎЛАЁТГАНИДАН МАМНУН

Кейинги йилларда шаҳарда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, муносиб турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Айниқса маҳаллалар ободлиги, йўл-қурилиш инфратузилмасини яхшилашдаги ижобий ишлар боис шаҳар ҳудудидаги ички ва ташқи йўллар текисланиб, асфальт ётқизилиши аҳоли учун жуда катта қулайликлар яратмоқда.

Шаҳардаги ички кўчаларнинг 37 тасида таъмирлаш ва асфальт ётқизиш режалаштирилган. Ҳозирда 20 та кўчада асфальтлаш ишлари олиб борилди. Шаҳар ҳокимининг саъй-ҳаракатлари ва бевосита раҳбарлиги остида “Кўҳнадам”, “Ўрикзор”, “Яккабоғ”, “Чинобод”, “Ер мачит”, Амир Темур, “Навбаҳор”, “Миёнкол” маҳаллаларидаги кўчаларнинг текис ва равон бўлаётганидан маҳаллалар аҳли хурсанд. Айни вақтда қолган 17 та кўчада ҳам текислаш ишлари кетмоқда. 

Куни кеча “Дамариқ” ҳамда “Кўҳнадам” маҳаллаларида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш давомида келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз таклифларини берди.

Фуқаролар ҳам ўз навбатида шаҳар ҳокимининг ташаббуси ва фаоллиги остида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб маҳаллалар, хонадонлар обод бўлаётганлигидан мамнунликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM