КЎРИК ТАНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” конусптуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш, оила ва жамият давлат ҳимоясида конститутциявий принципларни кенг тарғиб этиш, бой маданий меросимизни, анъанавий оилавий қадриятларни, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатни яхшилаш, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорликда “Ибратли оила” кўрик танловини ўтказди. Шаҳардаги “Чордара”, “Ҳайдарчаман”, “Алишер Навоий”, “Кўхнадам”, “Кўнжипай” маҳалла фуқаролар йиғинларидан беш нафар оила иштирок этди.


Иштирок этган оилалар ўзларининг жамиятда тутган ўрни, оила таркиби, касб-кори, севимли машғулоти, оиладаги ўзаро муносабат, анъана ва қадриятларни акс эттирган видеоролик, маънавий-маърифий йўналишдаги тезкор савол-жавоблар, оилавий ҳаётда учрайдиган қайнона-келин муносабатлари, эрта турмуш қуриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этишди. “Бу менинг оилам”, “Оила – муқаддас қўрғон”, “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзуларини чуқур, аниқ ёритиб шу мавзудаги фотоальбомларни тақдим этган, “Ҳайдарчаман” маҳалласида яшовчи Баҳодир Рашидовлар оиласи ғолиб деб топилди. Бу оила энг кўп балл тўплаб, биринчи ўринга сазовор бўлишди, ҳамда вилоят босқичига қатнашиш учун йўлланма олишди. Барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM