Image_tadbir:
Шаҳримизда шаҳар ҳокимлиги томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган аёлларга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар доирасида жуда кўплаб хотин-қизларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Бугун ҳам шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ана шундай, дори-дармонга эҳтиёжи бўлган хотин-қизларнинг 50 нафарига "Соғлом авлод учун" жамғармасининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Ўз навбатида кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун хотин-қизлар ҳам ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Аввал ҳам пандемия давомида жамғарма томонидан бир неча бор шаҳримиздаги хотин-қизларга дори-дармонлар берилган эди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати