Давра суҳбати хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги мавейини кучайтиришга бағишланди

Image_tadbir: 

Бугун Самарқанд шаҳрида Республика миқёсида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Ўзбекистон Рспубликаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги мавейини кучайтирш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бухоро ҳамда Самарқанд вилояти хотин-қизлар масалалари бўйича мутасаддилари иштирокидаги ушбу давра суҳбатида шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиева ҳамда шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳло Кучкаровалар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар зўм платформаси орқали модераторларнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларга жалб қилишда нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва вазифалари масалаларига бағишланган маърузаларини тингладилар.

Давра суҳбати эртага ҳам давом этади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM