ЖОРИЙ ЙИЛ 7-23 АВГУСТ КУНЛАРИ 7346 НАФАР ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР МУБОРАК ҲАЖ САФАРИГА КУЗАТИЛАДИ

Жорий йил 7-23 август кунлари 7346 нафар ўзбекистонликзиёратчиларни ҳаж сафарига кузатиш бўйича барча ташкилий масалалар ҳалэтилган. Мазкур тадбир “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ваўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалгаоширилмоқда. Зиёратчиларимизга сафар олдидан давлатимиз рамзларитуширилган махсус кийим ва сумкалар, ҳаж қўлланмаси ва видеотасмалартақдим этилди. Барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурвакциналар билан эмландилар. Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳалэтиш мақсадида 28 июль куни 10 кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳиСаудия Арабистони Подшоҳлигига жўнатаб кетди.

Ҳожиларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларида меҳмонхоналарданжойлар ажратилган. Зиёратчиларга транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилади. Меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилган. Ҳар 49 нафар зиёратчига биттадан тажрибали гуруҳ раҳбари (элликбоши) бириктирилган. Шунингдек, зиёратчиларга 35 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатади. Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш имконияти яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишларбўйича қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, зиёратчиларни СаудияАрабистонида кутиб олиш ва кузатиш ишлари Жиддадаги Бош консулликтаркибида жорий этилган ҳаж ва умра масалалари бўйича атташе томониданташкил этилади. Зиёратчилар Мадина шаҳрини 4 кун зиёрат қилганларидансўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. 7 август куни иккита авиарейсда Тошкентва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчилар Мадина шаҳригакузатиладилар.

Зиёратчиларнинг ҳаж сафарини ташкиллаштириш бўйича Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидида махсус штаб ташкил қилинган. Ҳаж сафаридан зиёратчилар 8-24 сентябрь кунлари қайтишлари режалаштирилган.

“Ҳаж-2017” мавсуми зиёратчиларининг охирги рейсида 74 нафар Иккинчи Жахон Уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни сафарга юбориб, биринчи рейс билан ватанимизга қайтариб олиб келиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 1-2 август кунлари Уруш қатнашчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, ҳукуматимиз номидан уларга эҳром (ҳаж амалларини бажариш даврида кийиладиган кийим) ва бошқа совғалар тақдим қилдилар.

Ўз ўрнида Уруш фахрийлари кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимиз ва ҳукуматимизга миннатдорчилик изҳор этмоқдалар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM