ФАОЛИЯТ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3182-сонли, бу борадаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 августдаги 429-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 12 августда 1131-Қ-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан Каттақўрғон шаҳри маҳалла фуқаролар йиғини кесимида 4 та сектор ташкил этилган бўлиб, булар, 1-сектор шаҳар ҳокими М.Хашимов раҳбарлигида, 2-сектор шаҳар прокурори Э.Шарипов бошчилигида, 3-сектор шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи И.Абдуқахоров бошчилигида ҳамда 4-сектор шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М.Жураев бошчилигида  ишлар олиб борилмоқда. Ушбу секторларда амалий ишларни олиб бориш учун шаҳар корхона ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимларидан, жамоатчилик ташкилотларидан ҳамда шаҳар Кенгаши депутатларидан вакиллар киритилган.

Мазкур секторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги аҳоли томонидан эътироф этилган муаммоли масалаларни ечиш “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган “Йўл ҳаритаси” қарор талаблари ва секторлар иш фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом, шу тўғрисидаги услубий қўлланмаларга асосан:

1. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш;

2. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш;

3. Томарқа участкаларидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқа ер майдонларида озуқа боб экинлар, мевали дарахтлар экилишини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш;

4. Мавжуд имкониятларни сафарбар этган холда худудда мева-сабзавотчилик, чоравачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш;

5. Аҳолини уй-жой коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш;

6. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электроэнергия, газ, сув ва иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш ва янгидан қуришни таъминлаш;

7. Ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида тарбиявий аҳамиятга эга тадбирларни кучайтириш каби 7 та бобни ўз ичига олган.

Хусусан “Йўл харитаси” ни тузиш ва унинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни 1-сектор мисолида кўрадиган бўлсак, сектор аъзолари томонидан 2017 йилнинг 11 август санасидан 17 август санасига қадар бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5564 та хонадонларда ўрганишлар ўтказилиши натижасида  фуқаролар томонидан 470 та холатда муаммолар аниқланиб, уларнинг 104 таси жойида хал этилди. Сектор худудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 366 та мурожаатни бартараф этиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди. Шунингдек, аниқланган муаммолар худуд, вилоят ва Республика миқёсида хал этиладиган тоифаларга ажратилиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

 

Шу билан бир қаторда, ушбу сектор ҳудудига кирувчи Ер мачит маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, узоқ йиллардан буён фойдаланилмасдан бўш турган “Каттақўрғон МТП” МЧЖ нинг  биноси-иншоотлари, ер майдонлари Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган “Пуре классик сервис” ХК га (кийинчалик Хитой давлати билан қўшма корхона ташкил қилиш учун) олиб берилиши борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур худудда энди “Пуре классик сервис” ХК таъсисчилари ва салмоқли Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда жами қиймати 1,5 млн.долларлик 3 та лойиҳа шундан, 1-лойиҳа турли қувватдаги электр сув насослари ишлаб чиқариш, ичимлик суви, мева шарбатлари қадоқлаш учун “ПЕТ” капсулалари ишлаб чиқариш ва кимёвий ювиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши бошланиши арафасида турибди. Мазкур лойиҳалар босқичма-босқич 2018 йилнинг 4-чорагига қадар ишга туширилади. “Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 64 та янги иш ўринлари яратилиб, сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги банд бўлмаган аҳолининг бандлиги таъминланади.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудига кирувчи Ғариб мачит маҳалла фуқаролар йиғини А.Навоий кўчасининг “Ибрат савдо” МЧЖ савдо комплекси рўпарасидаги таъмирталаб  қисми ҳашар йўли билан таъмирдан чиқарилди. Шаҳар аҳолисига энг кўп ноқулайлик туғдириб, аҳолининг  эътирозларига сабаб бўлаётган ичимлик суви ва оқова сув тизими соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича “Сувоқова” ДУК Каттақўрғон филиали фаолиятини соғломлаштириш, корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва шу орқали ички имкониятлардан келиб чиққан холда ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича алоҳида сектор аъзолари йиғилиш баённомаси қарори ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Хозирда мутасаддилар томонидан мазкур йиғилиш баёни қарори ва “Йўл харитаси”га киритилган масалаларни ечиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

            Бундай муаммолар сектор худуди бўйича яна бир нечта ҳолатларда ўз ечимини топаётганлиги хамда келгусида  муаммоли масалаларни бартараф этиш борасида сектор аъзолари тегишли амалий ишларни олиб бораётганлиги сектор раҳбари томонидан таъкидлаб ўтилди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM