КЕНГ НИШОНЛАНДИ

4 декабр куни шахар драма театрининг муҳташам биносида Республикамиз Конституциямизсининг 25 йиллик шодиёналарига бағишланган  байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни  шаҳар ҳокими М.Хашимов кириш сўзи билан очиб, барча йиғилганларни Конституция байрами билан қутлади. Ҳоким ўз нутқида Миллий Қомусимизнинг аҳамияти ҳақида гапириб, қутлуғ байрам арафасида мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев томонидан бир гуруҳ фан, таълим, маданият, маънавият, иқтисодиёт соҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатган юртдошларимиз қаторида 100 нафар каттақўрғонликлар ҳам  янги таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланганликларини фахр билан қайд этди. М. Хашимов Президентимизнинг эътирофига сазовор бўлган кўкрак нишони соҳибларига мукофот ва анвойи гулларни топширди.

Тадбирнинг бадиий қисмига шаҳар маданият бўлимининг истеъдодли хонанда ва созандалари ижросидаги куй ва қўшиқлар файз киритди. Бадиий-ҳаваскорлик дасталари, ёш йигит-қизлар томонидан тайёрланган рақс ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM