ШАҲРИМИЗНИНГ АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон "Адолат" СДП шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда “Адолатли қайнона” кўрик-танловини эълон қилади.
Ижтимоий адолат принципларига таянган ҳолда оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига сингдириш орқали оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оилаларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш,  ажримларни олдини олиш мақсадида  ташкил  қилинаётган ушбу танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг.
Иштирокчилар орасидан ғолиблар ўзини таништириш, саволларга жавоблар, эркин мавзу ва бошқа шартлар асосида танлаб олинади.
Танловда ғолиб бўлган иштирокчи вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. 
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Image_elon: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM