КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВА РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ:

Қадрли ва муҳтарам ҳамшаҳарлар!
Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни, меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.  
Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш, яхшилик, эзгулик, сабр ва қаноатни ўзида мужассам этган ушбу байрамнинг мазмун-моҳияти  бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварликка йўғрилган сиёсатга  ҳамоҳанг эканлигини барчамиз дилдан ҳис этмоқдамиз. 
Азиз каттақўрғонликлар!
Барчангизни яна бир бор муқаддас Рамазон ҳайити билан самимий қутлайман.
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиз, маҳаллаларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM