ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР САРАЛАНДИ

Ингичка шаҳарчасидаги 4-сон Маданият марказида “Ниҳол” давлат мукофоти танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар қатнашдилар. Ёшлар санъатнинг “Мусиқа”, “Эстрада”, “Опера” ҳамда “Миллий мақом” йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини намоён этдилар.

Шунингдек, шаҳримиздаги Халқ жамоалари Маданият марказида ҳам ушбу танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдодли ёшлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM