СЕКТОРДАГИ ИШЛАРНИНГ ҲАР ЎН КУНЛИГИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНАДИ

Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторда ҳудуддан сайланган депутатлар, сектор аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал этилиши, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Йиғилишда депутатлар кунига 5 ё 6 та муаммоли хонадонни ўрганиши ва уни ҳал этиш, сектор ҳудудидаги ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ташаббуси билан чиқдилар.

Йиғилиш давомида мурожаатларни секторда таҳлил килиб бориш, секторда олиб борилаётган ишларнинг ҳар 10 кунлигини муҳокама қилиш, бунда ишини виждонан бажараётган ишчи гуруҳ аъзоларини рағбатлантириш, сусткашликка йўл қўйганларга эса чоралар кўрилиши ҳам таъкидланди.

Шунинингдек, сектор ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиши, кунлик чиқиндиларни олиб чиқиш, хонадонларнинг, йўл ва йўлакларни ободонлаштириш мақсадида ҳар ҳафта шанба кунлари ҳашарлар уюштириб борилиши бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM