АМИР ТЕМУР ВА ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ СИНФЛАРИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29-йиллиги ва 14 январь -Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини янада ошириш борасидаги ишлар таҳлили давомида бир қатор вазифалар белгиланган эди. Шунингдек, йиғилишда ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳарбий таълим тизимида бошланган ислоҳотларни узвий давом эттириш, «Темурбеклар мактаби», ҳарбий академик лицейлари фаолиятини такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилганди.

Ушбу топшириқларнинг амалий натижаси сифатида шаҳримиздаги 14 умумтаълим мактабида шаҳар ҳарбий қисм ташаббуси билан Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфлари ташкил қилинди. Синфларда жами 60 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Куни кеча буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ушбу синфлар очилди ва биринчи ўқувчиларни қабул қилди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова синфнинг биринчи ўқувчиларини қутлар экан, албатта келажакда улар ҳам маънан ҳам жисмонан кучли, ватанпарвар, мард ва жасур ўғлонлар бўлиб вояга етишлари лозимлигини таъкидлади. 

Шу куни шаҳар ҳокими шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ш.Тагаев ҳарбий қисмнинг маънавий -маърифий ишлар бўйича командир ўринбосари, подпольковник Д. Жамоловлар ҳамроҳлигида синфларга ҳам ташриф буюрди ва улар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ва ҳарбий қисм аскарлари иштирокида “Соҳибқирон Амир Темур фахримиз ва ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида мактабнинг иқтидорли ва турли кўрик- танловларда фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар шаҳар ҳокими Г. Алимова томонидан тақдирландилар.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM