ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ “ДАМАРИҚ” МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ САМИМИЙ БЎЛДИ 

Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар бугун маҳаллалардаги ўзгаришларда ҳам ўз аксини топмоқда. Маҳаллаларни обод ва файзли, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурадиган масканга айлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар фикримизнинг исботидир.

Куни кеча “Дамариқ” маҳалласида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Гавҳар Алимова ва маҳалла фаоллари ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирокидаги учрашувда ушбулар хусусида сўз юритилди.

Учрашувда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўтган йилда қилинган ва 2021 йилда режалаштирилган ишлар ҳақида гапирар экан, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларга ўрнак бўлиш, маҳалладаги тинчлик-тотувликни, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда кўпни кўрган, нуроний отахон ва онахонларнинг тажрибалари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Шунингдек, тадбир давомида ушбу маҳаллада яшовчи “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунармандчиликларини йўлга қўйиб бугун ўзларини иш билан бандлигини таъминлаган хотин-қизларнинг ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

 

Президентимизнинг «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Учрашувда бир қатор тадбиркорлар ўз йўналишлари бўйича ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этдилар. 

 

 

 

Маҳалланинг хуқуқ тартибот масалари бўйича раис ўринбосари ҳамда патронаж ҳамшираси ўз вазифалари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича маълумотларни бериб ўтдилар.  

 

 

Самимий тарзда ўтказилган учрашув давомида маҳалла фуқаролари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.  

 

 

 

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM