СИЁСИЙ МАЪРИФИЙ ЎҚУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимлари ва ташкилот раҳбарларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Уни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари олиб борди. Ўқув соати видеоселектор шаклида ташкил этилиб, ҳокимлик биносида ҳокимлик аппарат ходимлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўқув соатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини ташкил этиш борасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг йўллаган мурожаати юзасидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маърузалар тингланди.

Ўқув семинари тугагач, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Президентимиз томонидан маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларга ҳам тўхталди. Шаҳарда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM