ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ-МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда шаҳримизда ушбу тадбирлар доирасида “Баланд чордара” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қабул давомида вилоят ва шаҳар судялари, шаҳар Халк кабулхонаси, хотин- кизлар кенгаши, бандлик вакиллари томонидан 30 га яқин хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.

Ўрганиш жараёнида хотин-қизларнинг алимент, ажрим, ишга жойлашиш, уй-жой, мерос ва бошқа масалалар юзасидан қилган мурожаатларига мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди. Шу куни муаммоли ва ижтимоий қийин вазиятга тушган хотин-қизлар ўзлари ечим топаолмаётган саволларга жавоб олдилар.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM