ВАТАННИНГ КИЧИК ҲИМОЯЧИЛАРИ

Image_tadbir: 

14 январь- Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз бўйлаб байрам тадбирлари ўказилди.

Бугун шаҳримиздаги 19 -Мактабгача таълим ташкилотида ҳам ушбу қутлуғ сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Муассаса тарбияланувчилари, кичик Ватан ҳимоячилари томонидан ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Жўшиб шеър ва қўшиқларни ижро этаётган, рақсга тушаётган болажонларнинг кўзларида ватанга бўлган меҳр ва муҳаббатни яққол кўриш мумкин.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Отабек Қодировлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM