ДЕПУТАТ ҲАЛ ҚИЛОЛМАСА, МАСАЛАНИ СЕНАТОР ЕЧАДИ

Кеча, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Асланов, Ёшлар ишлари агентлиги директор ўринбосари Ф.Омоновлар иштирогида  Каттақўрғон шаҳар ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни шаҳар ҳокими, Сенатор Гавҳар Алимова очди. У сўзида Каттақўрғон шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Асланов сўзга чиқди ва учрашувнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб савол-жавобга ўтишни таклиф этди.

Учрашув давомида 21 нафар ёшлар томонидан турли мазмундаги мурожаат ва таклифлар тушди. 12 нафари кредит, 1 нафарини ишга жойлашиш, 2 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, 6 нафари турли масалаларни ечишда амалий учун ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилишди.

Шаҳарда “каратэ-киёкушенкай-кан” спорт секциясини бошқараётган Махмуд Муродов спортнинг каратэ турини ривожлантириш, ёшларни мазкур спортга жалб қилишда кенгроқ имконият яратиш мақсадида депутат А. Аслановдан спорт инвентарлари ажратилишида амалий ёрдам сўради. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мурожаатчини таклифини маъқуллаб, ҳокимлик ҳам бу борада ёрдам кўриш чорасин кўришини айтди. – Спорт ёшлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга, биз спортчиларни доимо қўллаб қувватлаймиз, - деди ҳоким.

Учрашувда, шунингдек Ғолиб Умаров – IT маркази очиш,

Ирода Жонтемирова–  “Ёшлар маркази” биносини қуриш масаласи,

Талант Туропов – маданият бўлими ходимлари хизмат сафарлари ҳамда фаолиятни ривожлантириш учун автобус ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича тегишли мутассадиларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM