Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари

Кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш департаменти директори О. Жўраев иштирогида йиғилиш бўлиб ўтди.Унда  сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишни шаҳар ҳокими Г. Алимова очди.

Ҳоким ўз сўзида давлатимиз раҳбари томонидан шаҳар ва туманларни ободонлаштириш, ривожлантириш ишларига катта эътибор қаратилаётганлиги хусусида гапирди.

Шундан сўнг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш департаменти директори О.Жўраевнинг фикрлари тингланди.

Йиғилиш қарори билан Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича ҳар бир маҳалла кесимида ишчи гуруҳлари тузилди.

Ишчи гуруҳи томонидан кунлик маълумотларни умумлаштириш ҳамда махсус базага киритиб бориш учун шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида махсус штаб ташкил этилди.

Шунингдек, ҳар бир соҳа кесимида аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш чораларини кўриш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 580-сонли “2020 — 2022 йилларда  Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доимий маниторинг қилиб борилади.

Йиғилиш якунлари бўйича мутассади ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM