МУНОСАБАТ

Image_tadbir: 

Куни кеча фейсбук ижтимоий тармоғида фуқаро С.Хақбердиеванинг оиласи билан Каттақўрғон шаҳрида оғир шароитда истиқомат қилаётганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди. 
Мурожаатчининг маълумотига кўра, мазкур оила аслида Каттақўрғон туманида яшаб келган бўлиб, айни дамда шаҳардаги “Дўстлик” маҳалласида вақтинча истиқомат қилаётгани аниқланди. Шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, хотин-қизлар кенгаши раиси Ш. Кучкарова, шаҳар Ҳалқ қабулхонаси мудири Х. Шодиева ва  “Дўстлик”маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ. Каримов иштирогида муаммо жойида ўрганилди.
Мазкур оилани уй билан таъминлаш ёки арзон уй-жой ажратиш чорасини кўриш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Каттақўрғон туман ҳокимлигига хат жўнатилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM