Обод маҳалла - хавфсиз маҳалла

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Обод ва хавфсиз маҳалла» Республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

 «Обод ва хавфсиз маҳалла» кўрик-танлови шаҳар босқичида «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўрин, «Ўрикзор» маҳалла фуқаролар йиғини иккинчи ўрин ҳамда «Зиёлилар» маҳалла фуқаролар йиғини учинчи ўринга муносиб деб топилди.

 

 

-«Энг фидоий маҳалла раиси» номинацияси бўйича «Чордара» МФЙ раиси Г.Ишназарова;

-«Энг фаол профилактика инспектори» номинацияси бўйича «Баланд Чордара» МФЙ ҳуқуқ ва тартибот масалалари бўйича раис ўринбосари Ш.Абдувалиев;

-«Тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосари» номинацияси бўйича «Нурафшон» МФЙ раиси ўринбосари М.Одилова;

-«Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича энг фаол ўринбосари» номинацияси бўйича «Қориравот» МФЙ раис ўринбосари М.Шомуродова;

-«Маҳалла раисининг маҳоратли кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси» номинацияси бўйича «Дўстлик» МФЙ раиси маслаҳатчиси Ф.Абдуллаева;

-«Энг жонкуяр маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси» номинацияси бўйича Абдулла Қаҳҳор номли МФЙ раиси маслаҳатчиси С.Салимов;

-«Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори» номинацияси бўйича шаҳар ИИБ оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор З.Ахадова;

-«Энг самарали оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси» номинацияси бўйича Ноқис номли МФЙ комиссия раиси Ф.Абдуллаева;

-«Ибратли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси» номинацияси бўйича Алишер Навоий МФЙ комиссия раиси М.Тишаева;

-«Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назорати бўйича энг фаол Комиссия раиси» номинацияси бўйича «Қўшҳовуз» МФЙ комиссия раиси С.Нигматова;

-«Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш  ва кўкаламзорлаштириш бўйича энг фаол комиссия раиси» номинацияси бўйича «Каттақўрғон» МФЙ комиссия раиси Д.Эшбаева;

-«Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи энг фаол ходим» номинацияси бўйича Бандликка кўмаклашиш маркази ходими С.Элмуродов.

 -«Ободонлаштириш ва қўкаламзорлаштиришнинг энг жонкуяр ходими» номинацияси бўйича Ж.Ахмедов;

-«Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жонкуяр ходими» номинацияси бўйича «Бобур Тарағай» ХУЖМШ ходими Б.Қодиров;

-«Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими» номинацияси бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори С.Халилова;

-«Энг жонкуяр спорт мураббийи» номинацияси бўйича шаҳар жисмоний тарбия ва спорт мактаби мураббийси М.Бариев;

-«Баркамол авлод етакчиси» номинацияси бўйича М.Рўзиева;

-«Энг фидоий маърифат тарқатувчиси» номинацияси бўйича шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари У.Шарипова;

-«Энг фаол касаба уюшмаси етакчиси» номинацияси бўйича “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Тагаев;

-«Оммавий ахборот воситаларининг энг фаол тарғиботчиси» номинацияси бўйича шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати–Ш.Исоқов;

-«Энг фидоий сектор раҳбари» номинацияси бўйича 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Г.Алимовалар ғолиб деб топилди.

 

Кўрик-танлов ғолиблари I, II ва III даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан, номинациялар бўйича ғолиблар эса Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM