ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ КАФОЛАТИДИР

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳатларнинг асосий мақсади фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини таъминлаш ва мулк ҳуқуқи дахилсизлигини таъминлашдан иборатдир. Суд-ҳуқуқ ислоҳатлари давлатимиз раҳбари эътироборидан чет қолмасдан келмоқда.

Жумаладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
2020 йил 30-декабр куни навбатдаги Ўзбекистон Республикаси ҳалқи ва парламентга мурожаатида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилаётганлигини, сўнгги тўрт йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамлар қўйилганлигини, бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, Адолат бу–давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори
дир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллашлиги ҳақида тўхталди.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасида билдирган таkлифлари натижаси суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратишдек ислоҳатлар янада давом эттирилишини англаш мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мурожаатномада суд-ҳуқуқ соҳасида билдирилган ғоялар ушбу соҳанинг кейинги ривожлантиришни асосий йўналишини белгилаб бериб, одил судловни таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини  таъминлашга хизмат қилади.

Б.Ибрагимов,

Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси          

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM