ҲАРБИЙ ҚИСМИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Каттақўрғон гарнизонида артиллериячилар ҳарбий қисми ташкил топган кун кенг нишонлади. Тантанада Каттақўрғон гарнизони бошлиғи томонидан ҳарбий қисм ҳаётидаги муҳим сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи – артиллерия қўмондонининг ҳарбий қисм жамоасига табриги ўқиб эшиттирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова, Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари тадбирда иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни самимий табрикладилар.

  Тадбир давомида Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган “Энг илғор мутахассис” кўрик-танловида фахрли ўринларни қўлга киритган, шунингдек жанговар ва маънавий маърифий тайёргарликларда юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Маҳаллий санъаткорлар ва ҳарбий оркестр жамоасининг шўх қўшиқ ва куйлари иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM