СОБИҚ “ЭРТАК” ҚАҲВАХОНАСИ ЎРНИДА МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Янги йил арафасида фойдаланишга топширилган объектлардан яна бири истироҳат боғидаги “Эртак” қаҳвахонаси ўрнида барпо этилган маданият маркази бўлди. 

Энди ушбу масканда шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан Халқ жамоалари маданият маркази фаолият юритади. Яқинда ушбу бино шаҳар маданият бўлими тасарруфига ўтказилган эди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маскан келгусида ўз маданий муҳити билан республикада муносиб ўринга эга бўлган Каттақўрғон шаҳрининг маънавий-маърифий ҳаётини янада ривожлантиришга ҳисса қўшадиган маданият марказига айланишини таъкидлади. 

Масканнинг очилиш тадбири ҳақиқий байрамга айланди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирга шаҳар Маданият бўлими санъаткорларининг куй-қўшиқлари ўзгача шукуҳ бағишлади. Шу куни тадбирга ташриф буюрган 5-махсус интернат тарбияланувчиларига совғалар ҳам тақдим этилди.

-Мазкур бино ўрнида Халқ жамоалари маданият марказининг барпо этилгани каттақўрғонлик санъат ихлосмандларини кўнглидан жой олгани шубҳасиз дейди,- шаҳар Маданият бўлими раҳбари Одил Бозоров. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM