ИККИТА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Шаҳримизда маҳаллаларни энг обод ва намунали ҳудудга айлантириш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.

Бугун ушбу саъй-ҳаракатлар боис шаҳримиздаги маҳаллалар оилалар тинчлиги ва тотувлигини таъминлайдиган, соғлом муҳит ҳукмрон бўлган, маҳалла аҳлининг фаровон ва бахтиёрликда ҳаёт кечиришига хизмат қилувчи гўшага айланмоқда, десак, муболаға бўлмайди.

Янги йил олдидан шаҳримиздаги яна иккита маҳалла биноси фойдаланишга топширилди. 

“Меҳржон” ҳамда “Нурафшон” маҳаллаларида ҳам “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида кенг кўламдаги таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилди. Натижада маҳаллаларнинг моддий техника базаси яхшиланди. Маҳалла мутахассисларининг ҳар бири учун ажратилган алоҳида хоналар замон талаблари даражасида жиҳозланди.

Маҳалла фуқароларини қабул қилиш учун, турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун ҳам қулай шароитлар яратилди. Маҳалла фуқаролари ҳам бугун маҳалланинг кўркам ва обод масканга айланганидан мамнунликларини билдирдилар.

-Бугун барча соҳалардаги эътибор бизни жуда хурсанд қилмоқда. Мана бугун маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқарода давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ишонч ҳисси уйғонади. Албатта фуқароларнинг яхши яшашлари учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар бизда ҳам шижоат уйғотмоқда дейдилар,- “Меҳржон” маҳалласи кексалари А.Жўраев, А.Абдуллаев ҳамда А.Хошимовлар.

Албатта бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббуси билан шаҳримизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қад ростлаётган кўркам бинолар, шаҳар аҳолисининг муносиб ҳаёт кечириши, тинч ва тотувликда яшаши йўлидаги барча саъй-ҳаракатлардан каттақўрғонликлар мамнун.

Янги йил олдидан фойдаланишга топширилган мана шундай масканлар ҳақиқатдан ҳам шаҳар аҳолисига янги йил туҳфаси бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM