ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА

Image_tadbir: 

Яқинда Каттақўрғон шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда  02855 харбий қисм билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва  бешта муҳим ташаббуснинг ижроси деб қараш мумкин.


Катта қизиқиш билан ўтган мусобақада харбийларнинг оила аъзолари, маҳалла хотин-қизлари иштирок этдилар.
Мусобақа ғолиблари ташкилий қўмита томонидан диплом ва  эсталик совғалар билан  тақдирланишди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM