ДОРИ ДАРМОН БЎЛСИН!

Маълумки, Каттақўрғон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласида 1 секторнинг маъмурий маркази фаолият олиб боради. Мазкур марказ сектор ҳудудидаги 10 та маҳалла фуқаролари учун қулай нуқтада жойлашган.

Куни кеча сектор маркази яна гавжум бўлди.

Бундан бир неча куни олдин шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳалла раислари билан учрашувда сектор худудидаги хонадонларда яшаётган эҳтиёжманд, бемор фуқароларга ёрдам тариқасида дори воситалари тарқатиш таклифини билдирган эди.

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиева раҳбарлигида комиссия аъзолари томонидан маҳаллалар кесимида ўрганиш ўтказилиб, дорига эҳтиёжманд беморлар билан кўришилди. Рецептлар тўпланди.

Маҳаллада сектор аъзолари иштирокида ўтган тадбирда   ҳомийлар ёрдамида билан 10 млн. сўмлик дори воситалари келтирилиб, 18 нафар фуқарога зарурий дори-дармон воситалари тарқатилди.

Мазкур эътиборга “Кўҳнадам”, “Чинобод”, “Ўрикзор”, “Ермачит”,  “Навбаҳор”, “Дамариқ”, “Оқ олтин”, “Чордара” ва “Ғарб мачит” маҳаллаларида яшовчи эҳтиёжманд  фуқаролар сазовор бўлишди.

Бу каби савоб ишлар кўлами кенгайишини тилаб қоламиз.

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM