Каттақўрғон шаҳар 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда белгилаб олинган мақсадли дастурлар ижроси тўғрисида  

2019 йилда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш худудий дастурлари доирасида жами 26 та лойиҳа (Саноат йўналишида -11та,  хизмат кўрсатиш йўналишида -13та, қишлоқ хўжалиги йўналишида -2та) лар ишга туширилиши натижасида 590та янги иш ўринлари яратилиши қўзда тутилган.

Мазкур ҳудудий дастурлар доирасида ташабускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 57213,75 млн. сўм,  тижорат банк кредитлари томонидан 25377,25 млн. сўм, ҳамда хорижий инвестициялар ҳисобидан 650,0 минг долларлик жами 87986,0 млн. сўмлик маблағлар ўзлаштирилади.  

Шундан, саноат йўналишида 11та лойиҳаларга 55476,0 млн. сўм, хизмат кўрсатиш йўналишида 13та лойиҳа 30610,0 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги йўналишида 2 та лойиҳа 1900,0 млн. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилиши орқали ҳудудий дастур ижроси таъминланади.

 

2019 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалардан

"Pure classic service" ҳусусий корхонанинг “Сув насослари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси

"Pure classic service" ҳусусий корхонанинг “Томарқалар учун мини агро техникалар ишлаб чиқаришни ташкил” этиш лойиҳаси

“Ингичка Металлс” Қўшма корхонасининг “Чиқинди қум уюмларини қайта ишлаб вольфрам концентратини ажратиб олиш” лойиҳаси

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM