КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Давлатимиз ва халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган 8-декабрь, мана 28 йилдирки, юртимизда катта байрам сифатида анъанавий равишда нишонланиб келинади.

 Бугун шаҳар драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.  

Унда шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, идора ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбир давлатимиз мадҳияси остида бошланди.

Дастлаб, тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу қутлуғ сана билан тадбир иштирокчиларини муборакбод этар экан мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, миллат ғурури, эрки ва озодлигини, ижтимоий онг ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий қонун эканини, бугунги кунда Бош қомусимизда белгилаб қўйилган тамойиллар асосида аҳолининг турмуш даражаси янада фаровонлашаётгани, олиб борилаётган ислоҳотлар аҳолида эртанги кунга бўлган ишонч ҳиссини шакллантириш билан бирга амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишга ундаётганини, юртимизнинг тараққий этиб, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётганини, албатта булар барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлашини таъкидлади.

Шундан сўнг шаҳар Маданият бўлими санъат усталари, 2- ҳамда 14-мактаб жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM